«қурилиш вазирлиги» тегли мақолалар


Бухорода курсдошларини ўз офисига маишат учун чақирган инспекция бошлиғи ишдан олинади
8 апрель 2024, 14:13

Бухорода курсдошларини ўз офисига маишат учун чақирган инспекция бошлиғи ишдан олинади

Бухоро вилоятида қурилиш инспекцияси бошлиғи туғилган кунида курсдошларини базм учун ўз офисига чақиргани ортидан лавозимидан озод этиладиган бўлди. Туғилган кунни, хусусан, спиртли ичимликлар билан нишонлаш таклиф қилинган.

Қурилиш вазирлигида Лойиҳа офиси ташкил этилади
29 январ 2024, 12:21

Қурилиш вазирлигида Лойиҳа офиси ташкил этилади

Қурилиш вазирлигида Лойиҳа офиси тузилади. У қурилишда лойиҳалаштиришни тартибга солиш мақсадида ташкил этилмоқда.

Жиззахда қурилаётган институт пойдевори демонтаж қилинди
29 май 2023, 19:33

Жиззахда қурилаётган институт пойдевори демонтаж қилинди

Жиззахда 2500 талабага мўлжалланган институт биноси қурилишида кўплаб қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди ва қуйилган пойдевор демонтаж қилинди.

Чирчиқ шаҳрида мактаб биносининг ташқи девори ёрилгани сабаб пойдевор чўкди
14 феврал 2023, 10:56

Чирчиқ шаҳрида мактаб биносининг ташқи девори ёрилгани сабаб пойдевор чўкди

Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида мактаб биносининг ташқи девори ёрилиб, ёмғир сувлари бино пойдеворининг бироз чўкишига сабаб бўлди. Қурилиш вазирлигининг маълум қилишича, ёриқлар таъмирланган. Пудратчига баҳорги таътилда бинони қайта тўлиқ таъмирлаш бўйича кўрсатма берилди.

Тошкентда деворлари ёрилган кўп қаватли уйни қурган тадбиркорга жиноят иши қўзғатилгани маълум қилинди
12 феврал 2023, 10:35 1

Тошкентда деворлари ёрилган кўп қаватли уйни қурган тадбиркорга жиноят иши қўзғатилгани маълум қилинди

Тармоқларда Мирзо Улуғбек туманида 2017 йилда қурилган кўп қаватли уйда ёриқлар пайдо бўлгани ҳақида видео тарқалди. Туман ҳокимлиги ва Қурилиш вазирлиги мазкур уй сейсмик зонада қурилиш ўтказиш талабларига жавоб бермаслигини, қурувчи ташкилот раҳбари эса қамалганини маълум қилди.

Қурилиш вазирлиги — уйларнинг зилзилабардошлилигига ким жавобгар экани ҳақида
8 феврал 2023, 14:35 2

Қурилиш вазирлиги — уйларнинг зилзилабардошлилигига ким жавобгар экани ҳақида

Қурилиш вазирлиги уйларнинг зилзилага бардошлилигига ким кафолат бериши ҳақида маълумот берди. Ишларнинг сифатига кафолат бериш ва улар лозим даражада бажарилмаган тақдирда, жавобгар этиб пудратчи белгиланган.

«Бухоро туризм маркази» учун бошқа ер майдони танланади
15 январ 2023, 16:45

«Бухоро туризм маркази» учун бошқа ер майдони танланади

Бухоро вилояти ҳокимлиги кўҳна шаҳар марказида қурилиши режалаштирилган «Туризм маркази» учун «бошқа мақбул ер майдонлари танланиши»ни маълум қилди. Маълумотларга кўра, марказ қурилишини тўхтатиш ҳақида президент Шавкат Мирзиёев топшириқ берган.

«Қандай қилиб битта фирма 20 тадан объектни ютиб олиши мумкин?» Сенат раиси Шаффоф қурилиш тизимини танқид қилди
13 сентябрь 2022, 18:24

«Қандай қилиб битта фирма 20 тадан объектни ютиб олиши мумкин?» Сенат раиси Шаффоф қурилиш тизимини танқид қилди

Сенат раиси Танзила Нарбаева Шаффоф қурилиш платформасидаги камчиликларни танқид қилди. «Қандай қилиб битта фирма 15 тадан, 20 тадан объектни ютиб олиши мумкин?», — дея савол берди у. Қурилиш вазири ўринбосари эса пудратчиларга объект олиш бўйича лимит ўрнатмоқчилигини маълум қилди.

Ҳудудларнинг бош ва мастер режалари 3 босқичда ишлаб чиқилади
7 июл 2022, 11:28

Ҳудудларнинг бош ва мастер режалари 3 босқичда ишлаб чиқилади

Президент лойиҳалаш ва қурилиш соҳасида янги тизимни эълон қилди. Ҳудудларнинг бош ва мастер режаларини ишлаб чиқиш бўйича Республика кенгаши тузилмоқда. Улар 3 босқичда ташкил қилинади. Бош архитектор лавозими жорий этилди, шаҳарсозлик қоидаларидан 147 та норма ва бошқалар чиқариб ташланмоқда.

Энергия истеъмоли деярли нолга тенг бўлган уй — у қандай қурилган?
7 май 2022, 09:53 1

Энергия истеъмоли деярли нолга тенг бўлган уй — у қандай қурилган?

Энергия самарадор уй — бу қандай уй? Жуда кам миқдорда энергия истеъмол қиладиган, ўз истеъмоли учун энергияни ўзи ишлаб чиқарадиган, иссиқ сув билан таъминланган ва иссиқликни йўқотмаслик хусусиятига эга бўлган қишлоқ ёки шаҳар турар-жой биносини тасаввур қилинг. Ўзбекистонда илк бор ана шундай намунавий уй БМТТД ва ГЭФ маблағлари ҳисобидан Нурафшонда қуриб битказилди.

Mimar Group`нинг собиқ архитектори қурилиш вазири ўринбосари бўлди
13 апрель 2022, 10:03

Mimar Group`нинг собиқ архитектори қурилиш вазири ўринбосари бўлди

Шукрулло Жаҳонгиров қурилиш вазирининг янги ўринбосари этиб тайинланди. У бунгача Тошкент шаҳар ҳокимлигида мутахассис, Mimar Group компаниясида бош архитектор бўлиб ишлаган.

Қурилиш вазирининг ўринбосари ўзгарди
25 май 2021, 10:50

Қурилиш вазирининг ўринбосари ўзгарди

Сариосиё тумани ҳокими лавозимида фаолият юритган Ўктам Тўраев қурилиш вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.

Қурилиш вазирлиги «Наврўз» қабуллар уйи авария ҳолатида бўлганини маълум қилди
11 апрель 2021, 12:48 1

Қурилиш вазирлиги «Наврўз» қабуллар уйи авария ҳолатида бўлганини маълум қилди

«Наврўз» қабуллар уйи бузилиши бошланганидан икки кун ўтиб Қурилиш вазирлиги бино пойдевори 27 смга чўкканини маълум қилди. Мажмуа авария ҳолатида бўлгани сабабли уни реконструкция қилиш мақсадга мувофиқ эмас, деб топилган.

Қурилиш вазирлиги Навоийда ноқонуний тарзда қурилаётган бинолар ҳақида маълумот берди
15 март 2021, 17:33

Қурилиш вазирлиги Навоийда ноқонуний тарзда қурилаётган бинолар ҳақида маълумот берди

Қурилиш вазирлиги Навоий вилоятида ноқонуний равишда қурилаётган бинолар ҳақида маълум қилди. Қурилаётган биноларда ҳудудий инспекцияни хабардор қилмаслик, техник ижро ҳужжатлари юритилмаганлиги ҳолатлари аниқланган.

Қурилиш вазирлиги Қашқадарёда ноқонуний тарзда қурилаётган бинолар ҳақида маълумот берди
11 март 2021, 17:27

Қурилиш вазирлиги Қашқадарёда ноқонуний тарзда қурилаётган бинолар ҳақида маълумот берди

Қурилиш вазирлиги Қашқадарё вилоятида ноқонуний равишда қурилаётган бинолар ҳақида маълум қилди. Қурилаётган биноларда, асосан, ҳудудий инспекцияни хабардор этмасдан қурилиш-монтаж ишларини бошлаш ва техника хавсизлиги журналлари юритилмаганлиги ҳолатлари кузатилган.

Тошкент вилоятида ноқонуний қурилаётган объектлар аниқланди
23 феврал 2021, 10:32 1

Тошкент вилоятида ноқонуний қурилаётган объектлар аниқланди

Қурилиш вазирлиги Тошкент вилоятида турар-жой бинолари, савдо мажмуаси ва божхона терминалини ноқонуний қураётган компаниялар тўғрисида хабар берди. Барча ишлар бўйича материаллар судга юборилганига ва ишлаб чиқувчилар маъмурий жавобгарликка тортилганига қарамай, қурилиш-монтаж ишлари давом этмоқда.

Қурилиш вазирлиги Тошкентда ноқонуний қурилаётган бешта бино ҳақида маълумот берди
18 феврал 2021, 14:07

Қурилиш вазирлиги Тошкентда ноқонуний қурилаётган бешта бино ҳақида маълумот берди

Қурилиш вазирлиги Тошкент шаҳрида экспертиза органларининг ижобий хулосаси бўлмасдан ва қурилиш-монтаж ишларини бошлаш юзасидан ваколатли органни хабардор қилмасдан қурилиши давом этаётган бинолар ҳақида маълум қилди.

Андижонда ноқонуний қурилиш тадбиркорнинг ўз ҳисобидан бузилмоқда
10 феврал 2021, 19:05 1

Андижонда ноқонуний қурилиш тадбиркорнинг ўз ҳисобидан бузилмоқда

Андижон вилоятида 7 қаватли уй қуришга рухсат олган тадбиркор яна бир қават қуриб олгани аниқланди. Ноқонуний қурилиш тадбиркор ҳисобидан бузилмоқда. Бундан ташқари, қурилишдаги техник назоратчининг қурилиш бўйича маълумот ва тажрибаси йўқлиги, савдо йўналишида фаолият юритиши маълум бўлди.

Ёш тадбиркор қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари бўлди
14 январ 2021, 15:54

Ёш тадбиркор қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари бўлди

Президент қарори билан «Gold Step Invest» МЧЖ директори ўринбосари Давронжон Адилов қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари бўлди.

Қаршида қулаб тушган бино қурилиши ноқонуний олиб борилгани маълум бўлди
25 июн 2020, 12:38

Қаршида қулаб тушган бино қурилиши ноқонуний олиб борилгани маълум бўлди

Қурилиш вазирлиги Қаршидаги бинонинг юк кўтарувчи конструкциялар қулаши бўйича муносабат билдирди. Унга кўра, «Насаф-Травел» компаниясига тегишли объектидаги қурилиш ишлари рўйхатга олинмасдан, ноқонуний олиб борилгани маълум бўлди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг